Ўзбекистон | 15:30 / 03.09.2017
27309
2 дақиқада ўқилади

Видео: Президент «диний оқимга аъзолар рўйхати»дан чиқарилган ўзбекистонликлар ҳақида

Ўзбекистонда диний-экстремистик оқимлар аъзоси сифатида рўйхатда турган 17 мингдан ортиқ кишининг 16 минги «рўйхат»дан чиқарилган. «Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамидаги нутқида шу ҳақда маълум қилган.

«17 мингдан зиёд диний оқимга кирганлар рўйхатида турувчилардан 16 мингини яна бир марта улар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаётларини билиб, бу рўйхатдан чиқардик. Бироқ уни чиқариб, ташлаб қўйиш - нотўғри. Энди уларни тарбия қилишимиз, жамиятимизга киритишимиз керак. 

Шу 16 мингдан 9,5 минг нафарига иш бердик, қолгани-чи? Қолгани қайси ҳовли ё қайси қўшнига боради?! Қаерда ўқийди? Қаерда ишлайди? Ким билан мулоқот қилади? Унинг ҳозирги муносабати ўзгардими ёки йўқми? Рўйхатдан чиқиб, қандай бўлди у? Ким унга жавоб беради? Ҳозир ҳаммасини орқасидан 10 нафардан одам ёзиб қўйилди, шу одамлар у билан 2-3 йил шуғулланиши керак. Яна шу бало кўчасига кирмаслигига ким кафолат беради? 

Улар билан ҳар куни шуғулланиш керак. Мана ҳарбий хизматдаги ёшларимиз билан учрашсин, ватанпарварликни ўргатайлик унга. Бу саволлар бўш. Мана шундай бўшлиқ бўлмаслиги учун сизлар менга таклиф беришингиз керак. Бу жуда нозик масала», деган давлат раҳбари. 

Мавзуга оид