Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж: Трамп лавозимидан четлаштирилади
Махфий маълумотларни ошкор қилиш билан шуғулланувчи WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжнинг баёнот беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдога барҳам берса, лавозимидан четлаштирилади. Ассанж бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.
«КХДР 90 фоиз савдосини Хитой билан олиб боради. Агар Трамп АҚШнинг Хитой билан 650 млрд долларлик савдосини тўхтатса, ўша вақтдаёқ лавозимидан четлаштирилади», — деб ёзган Ассанж.
Аввалроқ, Дональд Трамп ўз Twitter саҳифасида Вашингтон КХДР билан «бизнес юритаётган» мамлакатлар билан савдо алоқаларини бутунлай тўхтатиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025