Россия ва Жанубий Корея биргаликда ракета двигатели ишлаб чиқиши мумкин

Фото: ТАСС
Россия ва Жанубий Корея биргаликда метанли ракета двигателини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди «Известия» газетаси «Энергомаш» корхонаси бош директорининг стратегик ривожланиш, инновацион фаолият ва маркетинг бўйича ўринбосари Дмитрий Пахомовга асосан.
«Жанубий Корея ташаббуси билан биргаликда метанли двигателни ишлаб чиқиш имкониятлари масаласини муҳокама қилишга доир илк учрашув бўлиб ўтди», - деди Пахомов.
Нашрнинг таъкидлашича, «Роскосмос»дан Жанубий Корея билан ишлашга тайёр эканликларини маълум қилишган ҳамда Россия Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан фазовий соҳада фаол ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг майида дунёдаги энг катта авиадвигатель синовдан ўтказилганди.
Мавзуга оид

21:59 / 06.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?

20:20 / 06.05.2025
Евроиттифоқ Россиянинг 150 та танкерига қарши санкциялар жорий этади — Bloomberg

18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

18:03 / 06.05.2025