Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада “Мерседес Бенс” юкхонасидан 828 кг мис металли топилди
Яқинда Фарғона вилояти божхоначилари томонидан рангли металл парчаларининг яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлардан бири бартараф этилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида ҳаракатланаётган “Мерседес Бенс” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида қўшни давлатга ноқонуний равишда олиб чиқиш учун мўлжалланган 23 дона полиэтилен қопларда умумий қиймати 4 млн. 400 мингдан ортиқ, соф оғирлиги 828 кг мис рангли металл парчалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, ушбу рангли металл парчалари фуқаро А.Ё.га тегишли бўлиб чиқди. Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1851-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу моддага кўра рангли металлар парчалари ва чиқитларини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний ўтказишга уриниш жарима, 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида республика божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 87 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 150 млн. сўмлик 73 тоннадан ортиқ қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
17:02 / 15.05.2025