Жаҳон | 10:12 / 09.09.2017
8417
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Дунёдаги қашшоқлик даражаси қисқарди, бироқ...

БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг маълум қилишича, сайёрамизда қашшоқликда яшовчи кишилар сони 767 миллионгача қисқарди. Ҳозирда бу кўрсаткич ер аҳолисининг 11 фоизига тенг.

«Сўнгги маълумотларга кўра, қашшоқлик даражаси 11 фоизгача пасайди, бироқ бу 767 миллион инсон ҳамон даҳшатли шароитларда яшаётганидан дарак беради», - дея Муҳаммаднинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг қўшимча қилишича, Шарқий ва Жанубий Осиё давлатлари қашшоқлик билан курашда «жиддий натижаларга» эришишган. Бироқ, Африка ҳамон сайёранинг энг «ёмон» минтақаси бўлиб турибди, сабаби унда яшовчи аҳолининг 42 фоизи қашшоқликда кун кечиради.

Жорий йилнинг мартида Осиё-Тинч океани минтақасида 400 миллион киши қашшоқликда яшаши аниқланганди.

Мавзуга оид