Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот ёш тоифалари бўйича таснифланади
8.09.2017 йилдаги ЎРҚ-444-сон «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган бўлиб, ярим йилдан кейин кучга киради. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот жумласига болалар (18 ёшга тўлмаган шахслар) ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти, шунингдек муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти киради (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ахборот, деганда қуйидагилар тушунилади:
• ОАВ маҳсулоти;
• босма маҳсулот;
• ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот;
• ДТдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернетга жойлаштириладиган ахборот;
• компьютер ўйинлари;
• томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот.
Ахборот маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва (ёки) тарқатувчилари уни тарқатиш бошлангунига қадар ёшга оид таснифини белгилайди. Бунинг учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида аккредитациядан ўтган экспертлар жалб этилиши мумкин.

Шу тариқа, ҳар бир ахборот маҳсулоти болаларнинг 5 та ёш тоифасидан бирига алоқадор бўлиши ва тегишли белги қўйилган бўлиши даркор.
«0+» - етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти;
«7+» - етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;
«12+» - ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;
«16+» - ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;
«18+»- болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти.
Ёшга оид таснифлаш чоғида ахборот маҳсулоти қуйидаги баҳоланади:
• унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
• муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
• ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
13:53 / 19.04.2025
Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда
20:06 / 14.04.2025