Жаҳон | 14:13 / 12.09.2017
12653
1 дақиқада ўқилади

Сингапурга Ҳалима Ёқуб президент бўлиши мумкин

Фото: twitter.com/@wartapolitik

Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловида ўз номзодини илгари сураётган Ҳалима Ёқубга рақобатчи ҳали топилгани йўқ. Агар мазкур вазият эртагача, 13 сентябргача ўзгармай қолса, шу куннинг ўзида янги президент номи маълум бўлади.

Вестминистер тизимида сиёсий фаолиятни амалга оширувчи Сингапурда илк замонавий сайловлар 1993 йилда ўтказилганди. Мамлакат президентлигига номзодлар қаттиқ назорат остида ва узоқ давом этувчи жараён орқали аниқланади. Одатда Сингапур ҳаётида муқобил танлов тамойили билан президентлик сайлови ташкил этилмайди. Шунинг учун битта номзоднинг номи илгари сурилиши оддий ҳолат ҳисобланади.

Мамлакат президент амалда катта ваколатларга эга бўлмайди, чунки де факто ҳокимият бош вазир қўлида жамланади. Президент қонун амалиётида вето ҳуқуқига эга.

Ҳозирги сайлов 23 сентябрь куни ўтказилиши ва шу кунда ғолиб эълон қилиниши керак, аммо номзод фақат битта бўлса, жараён тезлашиб кетиши мумкин.

Мавзуга оид