Жаҳон | 21:39 / 12.09.2017
20487
2 дақиқада ўқилади

Темир Сариев: "Ҳалол ишлаш мумкинлигини кўрсатаман"

Фото: 24.kg

Қирғизистон президентлигига номзод Темир Сариев сайловчилар билан учрашишда давом этмоқда. Бугун у Чуй вилоятидаги бир неча шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди. Маҳаллий аҳолининг фикрича, Сариев муносиб президент бўла олади. Одамларнинг ишонч билдиришича, Сариев аввалгидек оддий одамларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Одамлар сиёсатчиларнинг ёлғон ваъдаларига ишонмай қўйишган, шу боис улар ўзгаришларни исташмоқда, деб ёзади 24kg нашри.

"Биз ҳукумат босимидан қўрқмаймиз ва сайловлардаги овозларимизни сотмаймиз. Мамлакатимиз муносиб етакчига эга бўлиши учун биз адолатли ва ҳаққоний сайловлар тарафдоримиз. Темир Сариев — бизнинг президентимиз!", - дея қарши олди Сариевни Кант шаҳри аҳолиси. 

Ўз навбатида, Темир Сариев мамлакатда қатъий ва адолатли тартиб ўрнатишни ният қилган. 

"Мен доим ҳалол ишлаганман ва талабчан бўлганман, ҳеч қачон ўзимни аямаганман, кун-у тун ишлаганман ва бундан-да кўп ишлайман.

Менинг дастуримда биз пенсиянинг асосий қисми 5 минг сомдан кам бўлиши керак эмаслигига доир пунктни қўшдик. Бунга икки йил давомида эришиш мумкин. Мен бунинг имкони бор эканини кўрсатаман.

Мен ҳалол ишлаш мумкинлиги ва қисқа муддатда мамлакатни кўтариш мумкинлигини намойиш қиламан. Мамлакатни кўтариш учун иродам ва жасоратим етади", - деди Темир Сариев. 

Мавзуга оид