Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садриддин Сайматов - 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси
Германиянинг Лейпциг шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб каратэ бўйича нуфузли Премьер-Лига мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Каратэда Премьер-Лига мусобақаси Жаҳон Кубогининг аналоги ҳисобланиб, 5та босқичдан иборат бўлади. Бу йил ушбу баҳсларга Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА), Рабат (Марокаш) ва Лейпциг (Германия) шаҳарлари мезбонлик қилди.
Жами 10та вазн (5та эркаклар, 5та аёллар) тоифасида ўтказилган Премьер-Лиганинг якка ва жамоавий кумитэ баҳсларида 18 ёшдан катта спортчилар татамига чиқишди. Ушбу мусобақалар тизими спортчиларга Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди.
Olamsport.com нашрининг хабар беришича, ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Садриддин Сайматов ана шу Премьер-лига мусобақаларининг 4тасида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Айнан мана шу натижаси эвазига Садриддин Сайматов ҳақли равишда йилнинг энг яхши каратэчиси деб топилди.

Лейпцигдаги якуний босқичда 87та давлатдан жами 1384 нафар спортчи иштирок этди. Бу ушбу мусобақалар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.. Ҳамюртларимиздан талабалар ўртасида жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлган Достонбек Отаболаев финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль билан тақдирланди.
У мусобақада 7та жанг ўтказиб, уларнинг олтитасида ғалаба қозонди. Финалгача италиялик Рабии Жендубини 6:4, бельгиялик Сам Пломпенани 2:0, Осиё чемпиони қозоғистонлик Ермек Айназаровни 1:0, япониялик Юта Морини 4:2, жаҳон ва Европа чемпионатлари совриндори германиялик Ноа Бицша ҳамда туркиялик Фотих Сенни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди. Финалда эса Отаболаев каратэ афсонаси, бир неча карра жаҳон ва Европа чемпиони италиялик Луижи Бусага 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.
Мусобақада икки спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз якунда Қозоғистон (25 нафар қатнашчи), Эрон (19), Англия (23), Франция (82), Польша (31) каби жамоаларни ортда қолдириб, 13-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
13:21 / 04.11.2023
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
12:02 / 21.10.2023
Каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади
07:29 / 24.09.2022
Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди
07:41 / 18.07.2022