Спорт | 17:25 / 13.09.2017
8919
1 дақиқада ўқилади

Тевес ва Гуарин ғалати сабаб билан санкцияга йўлиқди

Фото: Спорт Экспресс

Хитойнинг «Шангҳай Шенҳуа» клуби янги бош мураббийи Ву Цзинсу жамоа ҳужумчиси Карлос Тевес яқин вақтдаги учрашувларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

«Тевес жисмоний жиҳатдан тайёр эмас. У керагидан ортиқча вазн тўплаб юборган. Бу ҳолатни Гуаринда ҳам кузатиш мумкин.

Жамоа ва футболчилар учун масъулиятни ўзим зиммамга олганман. Агар сен ўйнай олмайдиган даражада бўлсанг, учрашув қайдномасига киритилишга ҳаққинг йўқ», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Тевес дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси саналади.

Мавзуга оид