Жаҳон | 00:15 / 14.09.2017
6972
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби роҳингя миллатига нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақирди

Фото: AP

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Мьянма ҳукуматини роҳингя мусулмонларига нисбатан зўравонликни ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Гутеррешнинг айтишича, ушбу ихтилоф бутун минтақанинг беқарорлашувига олиб келади. Унинг таъкидлашича, Мьянмада фалокатли гуманитар вазият вужудга келган.

У дунё мамлакатларини гуманитар операциялар ўтказиш ва гуманитар ёрдам етказиш учун бирлашишга чақирди.

Аввалроқ Индонезия Бангладешга мьянмалик қочқинлар учун 34 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани маълум қилинганди.

Асосан буддавийлардан иборат Мьянма ва роҳингя мусулмонлари ўртасидаги можаро кўп йилдан бери давом этиб келади. Бунинг асосий сабаби Мьянма ҳукуматининг роҳингяларни мамлакат фуқаролари деб тан олишни истамаслиги ҳисобланади.

Мавзуга оид