Икки қўшнининг жанжали пичоқлашиш билан якунланди
Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1990 йилда туғилган А.А. маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб, қўшниси, 1974 йилда туғилган Т.Б.ни уйи олдида чап кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Туман шифохонасининг маълумотномасига кўра, Т.Б.нинг олган жароҳати ҳаёти учун хавфли бўлган оғир жароҳати эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

10:10 / 05.03.2025