Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буржанадзе: МРБда Россиядаги ЖЧга Саакашвили орқали халақит бериш режаси бор
Грузия парламенти собиқ раиси Нино Буржанадзе мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилининг фаолияти Россияга хавф туғдириши ҳақида айтиб ўтди.
«Саакашвили МРБ томонидан назорат қилинувчи жиддий лойиҳанинг бир қисмидир. Лойиҳадан мақсад – Россияда 2018 йилда жиддий муаммолар келтириб чиқариш. Шу йили мамлакатда иккита йирик воқеа рўй беради.
Кўплар Россиядан футбол бўйича жаҳон чемпионатини олиб қўйиш ҳамда мамлакат президентлиги учун сайловларга таъсир кўрсатиш истагида. Бу кучлар Россияда Украина, Молдова, эҳтимол, Грузияда оғир муаммолар юзага келишини хоҳлайди. Саакашвили – бундай режани амалга ошириш учун ажойиб номзод», - дея Буржанадзенинг сўзларини келтиради «Независимая газета».
«Ўйлашимча, Саакашвилининг ўзи охиригача бориши кераклигини яхши тушунади. У ўзини жаҳоннинг барча телеканалларида бўлмаса ҳам, Россияда кўрсатишларига эриша олди. Маслаҳат бериш ҳуқуқига эга эмасман, бироқ фикримча, бу нотўғри – шундай ёндашув унинг машҳурлигини фақатгина оширади, ўзи эса Путин, Россияга қарши ишлайди. Пиар-фаоллик унга ёрдам бермоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди Грузия парламенти собиқ раиси.
Эслатиб ўтамиз, Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари 11 шаҳарда бўлиб ўтади.
Август ойининг бошларида Нино Буржанадзе 2008 йилдаги урушни Саакашвили бошлагани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025