Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитасида Хитойнинг "Suzhou Weiji" компанияси раҳбари Ван Ютао билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳудудида чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Томонлар маҳаллий хом ашёдан чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича саноат комплекси ҳамда Тошкентда соҳавий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириб олишган.
Шунингдек, лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида ХХРга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025