Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янгиобод» бозори янги жойга кўчади
Тошкент шаҳридаги эски ва ишлатилган буюмлар сотишга ихтисослашган «Янгиобод» бозори «Яшнобод» инновация технопарки ҳудудида жойлашади. Бу ҳақда Фан ва технологиялар агентлиги сайтида маълум қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги №686-сонли «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги» тегишли қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри ҳокимияти 2 ой муддат ичида Янгиобод ихтисослаштирилган бозорини Бектемир туманига кўчириш, шу билан бирга бозор майдонининг ярмини ДУК «Яшнобод инновация технопарки дирекцияси»га бериш вазифаси топширилган. Расмий бошқариш ҳуқуқи асосида қабул қилинадиган 7,5 гектарлик майдонда маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг инновацион, республикада янги лойиҳа бўла оладиган илмий ишланмаларининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мақсадида, технопарк резидентларига ер ажратиш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади
11:04 / 08.04.2025
Тошкент шаҳрида икки туман йўлларини таъмирлашга 8 млрд сўм ажратилди
23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди
02:01 / 24.02.2025