Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» ҳам ФИФА томонидан жиддий тақиққа учраши мумкин
ФИФА сўнгги саккиз йилда учинчи марта «Челси» клубининг ёш футболчиларни рўйхатдан ўтказганда трансфер қоидаларини бузганликда гумон қилиб текширув ўтказади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.
Лондонликлар устидан биринчи текширув 2007 йилда ўтказилган бўлиб, ўшанда Франциянинг «Ланс» клубидан Гаэль Какута клубга келиб қўшилганда «Челси» қоидаларни бузгани маълум қилинган. Икки йил ўтиб «Челси»га трансфер тақиқи жорий қилинган, бироқ кўп ўтмай бу қарор бекор қилинганди. Ўтган йили эса ФИФА Бертран Траоренинг лондонликлар сафига келиб қўшилиши бўйича текширув ўтказганди.
Ҳозирда ҳам ФИФА «Челси»нинг трансфер сиёсати бўйича текширув ўтказмоқда. Бироқ бу ишни айнан қайси трансфер юзасидан олиб борилаётгани номаълум. Бу пайтга келиб клубдагилар ФИФА томонидан билдирилаётган шубҳаларнинг ҳеч бири тўғри эмас деб ҳисобламоқда ва барча трансферлар тегишли қонун талаблари асосида амалга оширилганига ишончи комил.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
21:06 / 10.03.2025