Иқтисодиёт | 09:44 / 21.09.2017
5016
1 дақиқада ўқилади

Dow Jones ва S&P 500 рекорд кўрсаткичларга етди

Фото: AP

Америка фонд бозорининг Dow Jones ва S&P 500 кўрсаткичлари 20 сентябрь куни рекорд даражага кўтарилди. Бунга АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг ставкани жорий ҳолатда сақлаб қолиш ва октябрь ойидан активларини қисқартиришини эълон қилиши асос бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Хусусан, Dow Jones саноат индекси 0,19 фоизга кўтарилиб — 22412,59 пунктга етган бўлса, юқори технологияли компаниялар индекси NASDAQ 0,08 фоизга пасайиб, 6456,04 пунктгача тушган. Кенг бозордаги вазиятни кўрсатувчи S&P 500 ўз қийматига 0,06 фоиз қўшган ва 2508,24 пунктни ташкил этган.

ФЗТнинг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси сентябрь ойидаги мажлиси натижасида асосий фоиз ставкасини йиллик 1-1,25 фоиз миқдорда сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, ФЗТ 2017 йилда бу ставкани 2 марта ўзгартирди. 

Бундан ташқари, қўмита октябрь ойидан ўз балансидаги активларни қисқартиришга қарор қилди. 

Мавзуга оид