Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой молия вазирлиги S&P агентлигининг қарорига муносабат билдирди
Хитой молия вазирлиги Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлигининг мамлакат суверен кредит рейтингини тушириш қарорини хато, деб баҳолади. Бу ҳақда вазирлик сайтига жойлаштирилган хабарда сўз юритилган.
Куни кеча, 21 сентябрь куни S&P агентлиги Хитойнинг миллий кредит рейтингини «A+» даражасигача пасатиришга қарор қилган эди.
«S&P агентлигининг Хитой суверен кредит рейтингини пасайтириши хато қарор ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Вазирликнинг уқдиришича, Пекин маъмурияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар сабабли сўнгги йилларда мамлакатда барқарор ўсиш кузатилмоқда. Шу муносабат билан S&P қарори Хитой молия вазирлигини «ташвишлантиради».
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025