Жамият | 20:18 / 23.09.2017
38889
2 дақиқада ўқилади

Ҳаётда жуда қийналдингизми? Нолишга шошилманг... (видео)

Ҳаёт мураккаб. Кимдир унда бошини баланд туриб, ҳеч кимдан бирон нарса таъма қилмай яшаса, бошқалар исталган йўл билан бўлса ҳам ўзининг олдига қўйган мақсадига эришишга ҳаракат қилади.

Ҳаётни жуда қийин, деб нолишга шошилманг. Зеро, шу вақтнинг ўзида сиздан минг чандон ҳам оғир мушкулликларга, синовларга дуч келган одамлар бор эканлиги ёдингизда турсин. Аллоҳ ҳаракат қилган инсонга ризқини бериб туради. Қимирлаган, ҳалол меҳнат қилган одам борки, албатта бунинг роҳатини ҳам кўради.

Афсуски, шиддат билан, шамолдай елиб ўтаётган бугунги замонда бегоналар-ку майли, бироқ яқинларимизнинг ҳолидан ҳам хабар ола олмаётганимиз бор гап. Турмуш ташвишлари, турли югур-югурларга аралашиб қолиб, ўзимизга қадрли бўлган инсонларни эътиборсиз қолдираётганимиз ҳам учраб туради. 

Бироқ, энг асосийси – инсон ҳаётда турли синовларга дуч келиши мумкинлигини ёдда тутинг. Агарда, кимдир сиздан ёрдам сўраса, ишонинг, у буни минг истиҳола билан қилмоқда. Рад этишга шошилманг - эртага сиз ҳам унинг аҳволига тушиб қолишингиз мумкин...

Энг осони – қайрилиб кетиш, бироқ тушуниш ва ёрдам бериш учун эса ҳақиқий қалб зарур. Азизлар, атрофдагиларга меҳр ва мурувватли бўлайлик!

Мавзуга оид