Яқин Шарқнинг энг яхши махсус қўшинлари — Иордания аскарлари (фото)
Иордания махсус операциялар бирлашган Қўмондонлиги гуруҳига кирувчи Иордания махсус қўшинлари 14 минг кишидан иборат бўлиб, минтақанинг энг самарали жанговар гуруҳларидан бири саналади. Бу йигитлар Американинг элита қўшинлари билан биргаликда машғулот ўтказишади. Умуман, бутун мамлакат махсус операцияларни тайёрлаш бўйича глобал марказ саналади: яқинда очилган KASOTC ўқув полигони энг сўнгги русумдаги техника воситалари билан таъминланган ва кўплаб дўстона давлатлар билан баҳамижиҳат фойдаланилади. Ишларнинг бу тарзда ташкил этилгани қирол Абдуллоҳ II нинг ўтмиши билан тушунтирилади — мамлакат подшоҳи мамлакат махсус қўшинлари сафида хизмат қилган.
1965 йилда ташкил қилинган Иордания махсус хизмат қўшинлари минтақанинг барча ҳудудларидаги ҳарбий операцияларда иштирок этишга улгурган. Аскарлар разведка, жанговар ва аксилтеррористик операциялар учун тайёрланишади.
Бу бўлинманинг аскарларидан террорчилик гуруҳларига қўққисдан зарба беришда фойдаланилади. «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг ўлдирилишида айнан Иордания махсус қўшинларининг ҳиссаси катта. Иордания ҳудудида кимёвий қурол билан зарбалар уюштирган террорчи ва унинг 8 ҳамтовоғи жасади фожиадан 8 кун ўтиб топилган эди.
Иордания махсус қўшинларининг бош вазифаларидан бири — қиролликнинг миллий чегараларини қўриқлашдан иборат. Бу миссия 2006 йилдан кейин — минтақадаги беқарорлик геометрик прогрессия бўйича ўсиб бора бошлаганидан сўнг муҳим аҳамият касб эта бошлади.
Сурия ва Ироқдан жангари унсурларнинг суқилиб кириш эҳтимоли хавфи жуда улкан. Иордания махсус қўшинлари бир неча йилдан буён доимий асосда аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиб келишмоқда.
Бу элита бўлинмасининг тайёргарлик кўриш маркази қирол Абдуллоҳ номидаги махсус операциялар ўқув академияси бўлиб қолмоқда. 2009 йилдан буён тайёргарлик марказини молиялаштиришнинг катта қисмини Америка Қўшма Штатлари ўз гарданига олган. Бундан ташқари марказ йўриқчилари ҳам АҚШ армияси ҳарбийлари саналишади.
Иорданиянинг катта қисми жонсиз чўлдек кўринишга эга, лекин махсус қўшинларни ҳар қандай шароитда ҳаракат қилишга ўргатишади. Сувдаги операциялар? Шубҳасиз. Иордания аскари ҳар қандай муҳитда илдам ҳаракат қилмоғи керак.
Бўлинманинг аксарият амалдаги зобитлари мудом беқарор Афғонистондаги ҳарбий операцияларда тобланишган. Иордания ҳанузгача бу ерда аксилнаркотик ва аксилтеррористик операциялар ўтказиб келади.
Фақат куч билан таъсир қилишдан ташқари, Иордания махсус қўшинлари разведка маълумотлари йиғиш масалаларида ҳам тан олинган етакчи ҳисобланади. Иордания монархиясига таҳдид солувчи ички беқарорлик ва терроризм махсус хизмат вакилларидан турли режали маҳоратларни талаб этади.
Бу суратда Иордания махсус қўшинлари аъзолари (аскар ва зобитларнинг шахси қаттиқ сир сақланади) SOFEX махсуслаштирилган кўргазмасига бағишланган парадда иштирок этаётгани тасвирланган.
Мавзуга оид
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
13:31 / 03.11.2024
АҚШдаги сайловлар: Яқин Шарқдаги уруш фонида исроилпараст лобби пуллари қаёққа кетяпти?
11:18 / 29.10.2024
«Эронни ечинтиришди» — шарқшунос нега форслар Исроилга қарши чиқолмаётгани ҳақида
18:59 / 26.10.2024