Ўзбекистон | 22:48 / 29.09.2017
10354
2 дақиқада ўқилади

Бишкекда Тошкент корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси очилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бишкек шаҳрида Тошкент шаҳрининг минтақавий корхоналари салоҳияти тақдим этилган биринчи саноат кўргазмаси очилди. Қирғизистон пойтахти тадбиркорлари ва аҳолисига шаҳарнинг катта саноат салоҳиятини кўрсатиб берувчи, саноатнинг турли соҳаларидаги 80 корхона маҳсулоти намойиш этилмоқда.

Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Бишкек шаҳри ҳокими ўринбосари Ренат Макенов, Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар иштирок этди.

Тошкент шаҳри ҳудудида 11,5 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолият кўрсатади. 2016 йил якунларига кўра, шаҳар саноат ишлаб чиқариш ҳажмида минтақавий корхоналар улуши 69,3 фоизни ташкил этди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўтказилаётган кўргазма мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг янада ўсишига хизмат қилади. Кўргазма доирасида тақдимотлар, ишбилармон доиралар учрашувлари ўтказилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

Мавзуга оид