Жаҳон | 13:40 / 02.10.2017
31086
1 дақиқада ўқилади
Лас-Вегасдаги қирғин. Қурбонлар сони 10 баробар ортди
Лас-Вегас шаҳридаги казино яқинида ўтказилган кантри-фестиваль вақтида ўт очилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 нафардан ошди, 100дан ошиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда шаҳар полициясига асосланган ҳолда AFP агентлиги хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда отишма вақтида 2 киши ҳалок бўлгани, 24 киши жароҳатлангани айтилганди.
Шунингдек, ҳужум ижрочиси полиция томонидан йўқ қилинган.
У казино яқинидаги меҳмонхонанинг юқори қаватларидан бирида туриб пастдагиларни ўққа тутганди.
Баъзи хабарларга кўра, отишманинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлган.
Полиция вакилларининг қайд этишича, ҳодиса юзасидан суриштирув ва бошқа жиноятчиларни излаш ишлари олиб борилмоқда.
Лас-Вегас аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатиб қўйди.