Жаҳон | 11:45 / 04.10.2017
27695
2 дақиқада ўқилади

Стивен Пэддок шахси ҳақида янги маълумотлар берилди

Лас-Вегасдаги мусиқа фестивали вақтида иштирокчиларни ўққа тутган ва 59 кишини ўлдириб, 500дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган Стивен Пэддок асосий вақтини казинода ўтказган. У ўзи билан яшаган Мэрил Дэнлини ҳамиша одамлар олдида таҳқирлаган. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар тарқатди.

Лас-Вегасдан узоқда бўлмаган Мескит шаҳарчасида яшаган Пэддок шаҳардаги Virgin River казиносининг доимий мижозларидан бўлган. Гувоҳлар у доимо Дэнлини хўрлаб келганини айтиб беришган.

Бир сафар Дэнли ундан харидларни тўлаши учун карточкасини сўраган. Шунда Пэддок унга баланддан туриб қараган ва деган: "Сенга казино картаси умуман керак эмас. Сен ичган напитка ва умуман сен учун мен тўлайман". Шундан сўнг, Дэнли хоним индамайгина бош эгган.

"У бизнинг кўз ўнгимизда Дэнли хонимга жуда қўпол муомалада бўларди", дея эслайди Starbucks кафеси ходими Эсперанза Мендоза.

Мендоза шунингдек, кафенинг бошқа ходимлари Пэддокнинг суратини телевизорда кўрсатишганида даҳшатга тушишгани ҳақида ҳикоя қилади. "Биз бу одамни деярли ҳар куни кўрардик. У бундай қўрқинчли ишни содир этганига ишона олмадик", деган у.

Фожиа рўй берган кунда асли австралиялик Мэрил Дэнли Филиппинда бўлган. Пэддок у билан Мескитда икки йилдан буён яшаб келаётганди. 25 сентябрь куни саёҳатга чиқиб кетган Мэрил Дэнли айни вақтда ФҚБ томонидан АҚШга олиб келинди.

Мавзуга оид