Спорт | 23:10 / 05.10.2017
9301
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик енгилмас боксчи Головкин WBC талқинига кўра йил одами деб топилди

Қозоғистонлик енгилмас боксчи, WBA Super, IBF ва WBC бокс йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) талқинига кўра йил одами деб топилди. 

Фото: twitter.com/@WBCBoxing

Бу ҳақда WBC’нинг твиттердаги расмий аккаунтида маълум қилинди.

WBC президенти Маурисио Сулаймоннинг таъкидлашича, спортчи бу юқори унвон билан "бокс йўлида рингда ва унинг ортида қилган барча ишлари учун" тақдирланди.

Головкин боксчилик фаолиятида 38 та жанг ўтказиб, 37 тасида ғалаба қозонган. Унинг мексикалик Саул Альваресга қарши кечган сўнгги жанги дуранг натижа билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, икки боксчи ўртасида 2018 йил 5 май куни реванш жанг бўлиб ўтади.

Мавзуга оид