Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Владимирдаги фожиада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сонига аниқлик киритди
Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра 2017 йил 6 октябрь куни маҳаллий вақт билан саҳар соат 04:00 атрофида Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида поезд ва автобус иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистоннинг 19 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Россия ФВВ маълумотига кўра, автобусда 58 киши бўлган, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши Ўзбекистон фуқароси.
Вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчиси Баҳром Ашрафханов бошчилигидаги Элчихона ходимлари гуруҳи Владимир вилоятига жўнатилган.
«Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилмоқда.
ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқланмоқда», дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон ФВВ Владимирдаги ҳодиса оқибатида 18 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024