Жамият | 18:30 / 06.10.2017
78664
1 дақиқада ўқилади

Улуғнор тумани ҳокими шифохонада вафот этди

6 октябрь кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими Асилбек Акрамович Юсупов оғир хасталик туфайли оламдан ўтди. 

Асилбек Юсупов 3 кун олдин мияга қон қуйилиши диагнози билан касалхонага ётқизилган эди. Kun.uz маълумотига кўра, марҳум касалхонада жон берган.

Асилбек Юсупов шу йилнинг 22 февралида Улуғнор тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Лавозимга тайинланишдан олдин У Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган. 

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид