Жамият | 10:05 / 06.10.2017
9454
8 дақиқада ўқилади

«UP» билан бирга билимлар чўққиси сари олға!

Фото: UP

Тошкент шаҳридаги умумтаълим ўқув муассасаларида «UP» савдо белгисининг InterSok компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги мактаб дастурига старт берилди.

«UP» – махсус қадоқдаги 125 мл'ли найчага эга болалар шарбатлари ва нектарлари. Ассортиментда беш хил таъм тақдим этилган - олма, олча, шафтоли, ўрик, мультифрут - уларнинг ҳар бири ғаройиб эртак қаҳрамони билан "дўстлашади". Шарбатлар қадоқларини безовчи қувноқ "махлуқлар" бир-бирига ўхшамайди, уларнинг ҳар бири ўз феъл-атвори ва ҳатто ўз исмига эга - Барки, Твинис, Волли, Пули ва Торо-торо. Турли таъмли шарбатлар қаторида олма шарбати ажралиб туради - унинг таркибида қанд умуман йўқ, у ҳақиқий сеҳрли хусусиятлари билан ажралиб туради: IQ'ни оширади, ўқиш қобилиятини яхшилайди, интеллектуал ривожланишни рағбатлантиради. Бу эса ўқувчилар учун айни муддаодир!

Ўқишга бўлган қизиқиш кун сайин кучайиб бориши учун қандай йўл тутиш керак? Янги билим ва аъло баҳо олиш олиш жараёнини қандай қилиб қизиқарли "квест"га айлантириш мумкин? Бу саволлар InterSok компаниясини республикада ўхшаши йўқ янги мактаб дастурини ишлаб чиқишга ундади.

Унинг ўзига хослиги шундаки, диққат марказида - бошланғич синфлар ўқувчилари. Ўқувчи ёшларга мўлжалланган турли лойиҳалар, грантлар кўп бўлишига қарамай, бу тоифадаги болалар билан деярли ҳеч ким мақсадли иш олиб бормайди. InterSok болаларни яхши ўқиш, билим олишга ундаш мақсадида айнан бошланғич мактабга келишга қарор қилган биринчи компания бўлди. Бунинг осон йўли қандай? Тўғри, ўйинлар ва қизиқарли мусобақалар шаклида.

Фото: UP
Фото: UP

«UP» савдо белгисининг мактаб дастури шунга асосланган. Бренд вакиллари қадоқдаги худди ўша ғаройиб "махлуқлар" кийимини кийган аниматорлар - Барки ва Пули билан бирга болакайларнинг олдига меҳмонга келишади. Севимли шарбатлари билан меҳмон қилишади, табиий шарбатларнинг фойдаси ҳақида сўзлаб беришади ва... совғалар улашишади! Ҳар бир бошланғич синф ўқувчиси мактаб қуроллари тўплами, шу жумладан таътил, байрамлар кунлари белгиланган индивидуал ўқув тақвими ҳамда дафтар муқоваларига (кўпайтириш жадвали ва грамматик қоидалар берилган) эга бўлади. Барчаси бежирим, ёрқин, асосийси - фойдали.

Бироқ бу кенг кўламли дастурнинг бошланиши, холос. Болаларга «UP» савдо белгисининг танловида иштирок этиш таклиф этилади, ҳар бир чорак якунларига кўра, синфнинг энг яхши ўқувчилари рағбатлантирилади -  ўқув жараёнларидан чалғитувчи мобил телефонлар ёки планшетлар билан эмас, мактаб ўқувчилари учун ҳақиқатда қизиқ бўлган совғалар билан! Масалан, рақс студияси, ментал арифметика мактаби, инглиз тили курслари, сузиш каби фойдали жойларга абонементлар. Ривожлантирувчи, фойдали совғалар - ўқиш учун ажойиб рағбат, шундай эмасми? Бундан ташқари, ҳар бир чорак якунларига кўра, InterSok туғилган кун эгаларини табриклайди, ҳар бир давлат байрамига ҳадялар ва кутилмаган совғалар тақдим этиш режалаштирилган.

Дастур доирасидаги фаолият икки йўналишда олиб борилади: мактаб фанлари (математика, инглиз тили ва ҳ.к.) ва жисмоний тарбия. Компания вакилларининг таъкидлашича, болакайларнинг нафақат яхши ўқиши, балки соғлом бўлиши ва спорт билан шуғулланиши ҳам муҳим. Баркамол шахснинг шаклланиши шундан бошланади, бу мамлакатимиздаги давлат ёшлар сиёсатининг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. «UP» савдо белгиси вакиллари мактабларда "Қувноқ стартлар", тезлик ва эпчилликка оид мусобақалар ўтказишади, шунингдек болаларнинг турли фанлар бўйича ўқишини кузатишади. Бундай комплекс ёндашув - дастурнинг яна бир "фишка"сидир.

Фото: UP
Фото: UP
Фото: UP

Совғалар шу билан тугамайди. Болакайларни шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони - 7 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов билан учрашув кутмоқда. Шахмат даҳоси тенгдошлари билан мулоқот қилади, бир вақтнинг ўзида улар билан ўйинлар ва маҳорат дарслари уюштиради, спортнинг интеллектуал тури ҳақида сўзлаб беради. Ҳумоюн - «UP» брендининг "юз"и, томошабинлар мазкур савдо белгисининг реклама роликларида айнан унинг табассумини кўришади. Адабиёт, математика ва жисмоний тарбия дарсларидаги хатти-ҳаракатлар акс этган бир неча мини-сюжет умумий ғоя билан бирлаштирилган: бош қаҳрамон "сеҳрли" шарбатни ичади ва имкондан ташқари хусусиятларини намойиш этади. Мураккаб назорат ишини ҳаммадан яхши ечади, ҳеч ким ёдлай олмаган шеърни айтиб беради, арқондан осонликча чиқади. Айнан шу реклама кампанияси мактаб лойиҳаси ғоясига туртки берди, улар бир тамойилга асосланган ва бир хил ғояларни ҳаётга тадбиқ қилади: «UP» билан ўқиш - қизиқ, завқли ва...  мазали!

Дастурни ишлаб чиқишда бошланғич синфлар раҳбарлари, ота-оналар қўмитаси вакиллари фаол иштирок этишди. Болаларга қандай ўқув қуролларини совға қилиш, услубий базани ишлаб чиқишда нималарга эътибор бериш - бу саволларнинг бари ўзаро келишиб ҳал қилинди. Лойиҳа давомида ҳам ана шундай узвий ҳамкорлик кузатилади.

Таълим дастури ўз ичига яна бир йўналишни олади: болалар ҳар чоракда бир марта InterSok компанияси заводларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишишади. Бундай экскурсиялар мунтазам равишда ўтказилади ва болалар орасида жуда машҳур: график бир неча ой олдинга мўлжал қилиб тақсимлаб чиқилган. Албатта, дастур иштирокчилари устунликка эга бўлиб, одатда бошқалар қўйилмайдиган жойларда бўлиш имконини қўлга киритишади. Масалан, шарбат ишлаб чиқариш жараёни билан илмий нуқтаи назардан танишиши мумкин бўлган  лабораторияда. Юз фоизли олма шарбати қандай ишлаб чиқарилади? Шафтоли ёки апельсин нектари қандай олинади? Бу жараёнларни яхшироқ тушуниш учун мактаб ўқувчилари муайян билимга эга бўлишлари керак, янги дастур эса шу билимларни олишни рағбатлантиради. У - ўзига хос «катализатор» бўлиб, бир томондан, болаларнинг ўқишга қизиқишини оширишга, бошқа томондан эса - ёш истеъмолчилар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқишга ундайди. Дарвоқе, олдинда - мақсали аудиторияга мўлжалланган яна бир неча дастур бор (тафсилотлар ҳозирча сир тутилмоқда). Турли даражадаги истеъмолчиларга индивидуал ёндашув ва ҳар бир инсоннинг кўнглига йўл топа билиш - InterSok компаниясининг ўзига хос жиҳати бўлиб, унинг маҳаллий бозордаги муваффақият сири ҳамдир.

Фото: UP
Фото: UP

26 сентябрда пойтахтдаги бир неча мактабда «UP» савдо белгисининг янги лойиҳасига старт берилди. Олдинда - Тошкент шаҳридаги қолган умумтаълим масканлари. Декабрь ойидан дастур Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ишлай бошлайди. «Мақсадимиз - болалар планшетлар ва телефонлардан чалғишсин, соғлом турмуш тарзига риоя қилишсин ва бажонидил ўқишсин. Бошланғич мактабда шаклланган бу кўникма болаларнинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади ва уларнинг турли соҳалардаги муваффақияти гарови бўлади», - дея таъкидлашмоқда дастур ишлаб чиқарувчилари.

Янги билимлар ва ажойиб кашфиётлар сари «UP» билан бирга олға!

Сайт ҳаволаси: intersok.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид