Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаронинг хонадонидан 4 кг.дан ортиқ марихуанна топилди
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу туманида истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган Т.М.нинг хонадони томорқасидаги 1 кв. метр майдонда наша етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, Т.М.нинг яшаш хонадонида қурилиши тугалланмаган хонадан 6 дона полиэтилен қопларга ва 1 дона целофан пакетга солинган, жами оғирлиги 4 кг. 204 гр. «марихуанна» гиёҳвандлик воситаси олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025