Жаҳон | 10:30 / 08.10.2017
10920
1 дақиқада ўқилади
Терговчилар Пэддок оғир руҳий хаста бўлган деган фикрда
Лас-Вегасда оммавий қотиллик содир этган Стивен Пэддокда оғир руҳий хасталик бўлган бўлиши мумкин. Аммо унга бундай ташхис қўйилмаган.
ABC News хабарига кўра, охирги ҳафтада бир неча юзлаб кишилар тергов қилинганидан кейин терговчилар шундай хулосага келишмоқда.
Қайд этилишича, Пэддок бой бўлган, аммо унда одамлар билан муносабатлар ўрнатишда муаммолар мавжуд эди. Уни нормал муносабатларни қўллаб-қувватламайдиган киши сифатида эслашмоқда.
Манбаларнинг бири айтишича, Пэддок казинода бир неча соат давомида бир ўзи ўйнаган вақтлар ҳам бўлган.
Бундан олдинроқ полиция фожиа содир бўлишидан бир неча соат олдин Пэддокнинг ёнида бўлган фоҳиша аёлни қидираётгани ҳақида хабар берилганди. Ундан муҳим маълумотлар олиниши мумкин.