Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MMA жангини томоша қилгани келган мухлис чемпион унвонини қўлга киритди
Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида аралаш яккакураш мухлиси Луис Фелипе Альвим Juiz de Fora Fight 18 мусобақаси жангларини томоша қилгани келиб, чемпион унвонини қўлга кирита олди.
Мусобақанинг бош жанги ўрта вазн тоифасида Карлос Эдуардо Руфино ва Клаудиней Анжело ўртасида чемпионлик унвони учун кечиши керак эди. Бироқ Руфино вазн ўлчашдан ўта олмаган ва жанг бўлиши хавф остида қолган. Шу вақтда Альвим трибуна орти хонасига ўзининг эски таниши – мураббийи билан кўришиш учун тушган. Юзага келган вазиятдан чиқиш учун мураббий собиқ шогирдига рингга тушмаган иштирокчи ўрнини эгаллашни таклиф қилган.
Таъкидланишича, Альвим жиу-житсу бўйича бир неча мусобақалар ва тай бокс бўйича жангларда иштирок этган, бироқ унинг ҳисобида MMA қоидалари бўйича бирорта жанг бўлмаган.
Натижада Альвим рақибига бўғувчи услубни қўллаб, жангни 1-раунддаёқ ўз фойдасига ҳал қилган. Жангни 1500 томошабин кузатиб борган ва янги чемпион ғалабасидан сўнг севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдирган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025