Ўзбекистон | 12:07 / 11.10.2017
19109
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Косонсой сув омборидан давлатлараро фойдаланишга келишиб олди

Фото: Президент матбуот хизмати

5 октябрь куни, Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида Ўртатўқай (Косонсой) сув омборининг сув ресурсларидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Шу пайтга қадар мазкур сув омбори Ўзбекистон томонидан эксплуатация қилинар эди. Янги битимга мувофиқ, эндиликда сув омбори бошқаруви Қирғизистон томонига ўтди. Ўзбекистон томони Қирғизистондан бир неча йиллар давомида низоли чегара ҳудуди сифатида эътироф этилган Унгартепа тоғолди ерларидан Косонсойга эркин ўтиш йўлагини яратиб беришни талаб қилиб келганди. Аслида 1941 йилда қурилиши бошланган сув омбори ЎзССР ҳисобидан Ўртатўқайда барпо этилган.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурлан Мурашевнинг айтишича, янги битим шартларига мувофиқ, Ўзбекистон сув омбори сувларидан фойдалангани учун харажатларни тўлиқ қоплайди. «Ходимлар маоши, таъмирлаш ишлари ва жиҳозларни янгилаш учун пулни бундан буёғига Ўзбекистон томони тўлайди», деган у.

Мавзуга оид