Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманидаги талончилик фош этилди
2017 йилнинг 10 октябрь куни тунги тахминан соат 02:30ларда, муқаддам судланган М.Р. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Лондон” клубининг ёнида, фуқаро О.Я.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
11:18 / 22.04.2025
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
10:28 / 21.04.2025
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
17:33 / 20.04.2025