Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Евроиттифоққа аъзо бўлиш режасидан воз кечмайди
Анқара Европа Иттифоқи (ЕИ) сафига қўшилишга доир музокаралардан воз кечиш ниятида эмас. Туркия бош вазир ўринбосари Бекир Бўздоғ Страсбургдаги Айюб Султон масжидига пойдевор қўйиш маросимида шундай баёнот билан чиқди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Бўздоғнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтдаги воқеаларга қарамай, расмий Анқара Евроиттифоқ аъзолиги томон қадамларини давом эттиради.
Шунингдек у Туркия ва бирор бир Европа мамлакати ўртасидаги зиддиятлар Анқаранинг ЕИ таркибига қўшилиш жараёнига таъсир қилиши керак эмас. "Анқарага нисбатан иккиламчи стандартларга йўл қўйиб бўлмайди", - дея таъкидлади Бўздоғ.
Туркия бош вазир ўринбосари шунингдек Европадаги радикаллар ва ультраўнглар хатти-ҳаракатларидан келиб чиқувчи таҳдидга ҳам эътибор жалб этди. "Европада ксенофоблар ва ирқчилик тарафдорларининг баёнотлари қанчалик баланд янграса, умумевропа қадриятларига нисбатан таҳдид шунча катталашади", - деди Бўздоғ.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025