Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сентябрь ойи инфляция даражаси маълум қилинди
Хитойда истеъмол нархлари индекси (CPI) сентябрь ойида ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 1,6 фоизга ошди. Аммо бу борадаги рақам ўтган кўрсаткичларидан паст бўлиб, экспертлар тахминларига мос келган. Бу ҳақда РИА Новости Хитой давлат статистика бюросига асосланган ҳолда.
Сентябрь ойи кўрсаткичи август ойи CPI рақамидан 1,8 фоизга паст бўлган. Экспертлар ўтган ойдаги пул қадрсизланиши 2,0 фоиздан ошмаслигини тахмин қилишган эди.
Ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси (PPI) сентябрда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 фоизга ўсган ва таҳлилчиларнинг бу борадаги тахминларига мос келмаган.
Ўтган ойда шаҳарлардаги инфляция 1,7 фоизга, қишлоқ ҳудудларида 1,4 фоизга ўзгарган. Ҳисобот даврида истеъмол моллари нархи 1,4 фоиз қимматлашган бўлса, ноистеъмол маҳсулотлар қиймати 2,4 фоизга ошгани хабар қилинмоқда.
Умуман, мамлакатдаги пул қадрсизланиши жорий йил 9 ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025