Корея яриморолида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг машғулотлари бошланди
16 октябрда Корея яримороли соҳиллари яқинида АҚШнинг зарба берувчи авиаташувчи гуруҳи ва Жанубий Корея ҳарбий кемалари иштирокида катта кўламли машғулотлар бошланди. Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотлар Сариқ ва Япон денгизларида бўлиб ўтади ва 20 октябрда якун топади.
АҚШ томондан машғулотларда "Рональд Рейган" авиаташувчи кемаси, "Стэтэм" ва "Мастин" эсминецлари, Жанубий Корея томондан Aegis ракеталарга қарши мудофаа тизими билан қуролланган "Буюк Сежон" эсминеци ва бошқа кемалар ҳамда денгиз авиацияси иштирок этмоқда.
Жанубий Корея ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ гуруҳи таркибига кирувчи сув ости кемасида "бошдан жудо қилувчи" зарбаларни бажаришга ихтисослашган бўлинма бор. Бу бўлинманинг асосий вазифаси АҚШ билан адоватда бўлган давлатлар раҳбариятлари вакилларини йўқ қилишдан иборат.
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, машғулотлар икки давлат ҳарбий-денгиз кучларининг ўзаро ҳаракатланишини яхшилашга қаратилган. Жанубий кореялик мутахассисларнинг фикрича, бу машғулотлар ўтказилиши яриморолдаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин ва Шимолий Кореяни бунга жавобан ҳарбий характердаги чоралар кўришга мажбур қилади.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024