ШҲТ миссияси Қирғизистондаги сайловлар эмин-эркин ўтганини тан олди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Қирғизистондаги президентлик сайловларида иштирок этган кузатувчилари миссияси 15 октябрда ўтган сайловларни очиқ-ойдин, эркин ва демократик тарзда ўтганини тан олди. Бу ҳақда ШҲТнинг бош котиби Рашид Алимов 16 октябрдаги матбуот-анжуманда айтиб ўтди.
Алимовнинг айтишича, сайловлар мамлакатнинг сайлов қонунчилиги ва халқаро талабларга мос келган. Миссия сайловлар вақтида уларнинг қонуний ўтганини шубҳа остига қўювчи қоидабузарликлар юз бермаганини таъкидлаб ўтди.
ШҲТ кузатувчилари Қирғизистоннинг 7 та вилоятидан 5 тасида кузатув олиб боришган. Улар Бишкек, Ўш, Қант, Қора-Болта, Чўлпон-Ота ҳамда Иссиқ-кўл, Норин ва Жалолобод вилоятларининг аҳоли пунктларидаги 189 та сайлов участкасида мониторинг ўтказишган.
"Сайловолди кампанияси вақтида адолатли рақобат учун барча шароитлар таъминланди. Биз бу кампания қанчалик кескин, турфа бўлганига баҳо бермаймиз. Бироқ барча номзодларда ўз сўзини айтишга имкон бўлди. Муҳими, маълумотларни автоматик ўқувчи қурилмалар етиб бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларгача етказилди, овоз бериш бўйича маълумотларнинг онлайн режимда узатилиши механизмлари жорий қилинди", деб таъкидлаб ўтди Алимов.
Мавзуга оид
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024