Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21 млн. сўмлик чорва молларини олиб кетган фирибгар ушланди
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2017 йилнинг март ойида Тошкент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.И. таниши Шарифни ишонтириб, “пулларни кечки пайт олиб келаман” – деб, ундан 5 бош қора мол ва 2 бош қўйларни олиб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бироқ, ярим йил ўтган бўлса ҳам Д.И. келишилган 21 млн. сўм пулни бермаслик учун Шарифдан қочиб юради. Тоқати тоқ бўлган Шариф ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади.
Тезкор ходимлар томонидан Д.И. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025