Жамият | 07:54 / 20.10.2017
13146
2 дақиқада ўқилади

Телебошловчи Ургант Ксения Собчакнинг сайловолди ролигига ҳажвий ролик суратга олди

Россиялик телебошловчи ва актёр Иван Ургант Россия президенти лавозимига сайловларда иштирок этиш истагини билдирган Ксения Собчакнинг сайловолди ролигига ҳажвий ролик суратга олди. Ушбу ролик Ургант бошловчилик қиладиган "Вечерний Ургант" дастури эфирида намойиш қилинди.  

Видеода Собчак ўз истагини билдирган хона ички кўринишини тўлиқ такрорловчи фонни кўриш мумкин. Ургант Ксенияга ўхшаш учун парик ва кўзойнаклар тақиб олган.

"Мен Иван Ургантман, ёшим 36 да, ростини айтсам 35 ёшдаман, бироқ бошқа томондан, 36 ёшдаман. Мен Россия Федерациясининг исталган фуқароси каби президент лавозимига номзодимни қўйишга ҳақлиман", деб ўз мурожаатини бошлаган Ургант.

"Нима кераги бор? Нимага? Қачон? Соат неча? Бу кимнинг шимлари? Итни ким ювинтирди?" деган саволларни кўплаб бериш мумкин. Охиригача ростгўй бўлиш – бу чинакамига алдашни англатади, бироқ чинакам алдаш – ростгўй бўлиш тушунчасида ростгўй бўлмасликни англатади", деб ўз сўзини давом эттирган телебошловчи. 

Ургант ролик сўнггида томошабинларни қўшиқчи Стас Пьехага овоз беришга чақиради ва ўзини "ҳаммага қарши, бироқ ҳаммага ҳам эмас" номзод сифатида деб эълон қилади.

18 октябрда Собчак 2018 йилги Россия президенти лавозими учун сайловларда иштирок этмоқчилигини эълон қилди. У "барчага қарши номзод" бўлишини айтган ва барча россияликларни, жумладан сайловларни бойкот қилмоқчи бўлганларни ҳам сайловларга келишга чорлаган. 

Мавзуга оид