Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда сунъий интеллект вазири лавозими жорий қилинди
Бирлашган Араб Амирликларида дунёда биринчи марта сунъий интеллект (СИ) вазири тайинланди. 27 ёшли Умар Оламийнинг вазифаларига Амирликни СИга энг яхши тайёрланган мамлакатга айлантириш киради. Govinsider шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Ушбу лавозимни жорий қилиш ва унга Оламийни тайинлаш ҳақида БАА бош вазири Муҳаммад Мактум маълум қилди. "Биз БААнинг СИга энг тайёр мамлакат бўлишини истаймиз", - деди у. Бош вазир шунингдек СИ мавжуд касбларнинг ярмини кераксизга чиқаришини таъкидлади, аҳоли буни ҳозирнинг ўзиданоқ инобатга олиши керак. У СИ даврида кераксизликни ҳис қилмаслик учун ҳозирда фуқаролар учун зарур кўникмаларнинг янги портфели ишлаб чиқилаётганини айтди. Фуқароларни тайёрлаш ва ўргатиш жараёнида асосий урғу мазкур портфель кўникмаларига қаратилади.
БАА сунъий интеллектни кенг тарғиб қилишни мақсад қилган. Бундан аввал мамлакатда махсус стратегия қабул қилиниб, у давлат бошқарувининг барча соҳаларида тегишли технологияларни тадбиқ қилишни кўзда тутади. Шу тариқа, сунъий интеллект давлат сервислари ишининг самарадорлиги ва тезлигини оширишда кенг қўлланилади.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025