Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Суриядан қайтган террорчи қўлга олинди
Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтган Қирғизистон фуқароси террорчиликни тарғиб қилиш учун ватанига қайтганида республика махсус хизматлари томонидан қўлга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ)нинг матбуот хизмати душанба куни шу ҳақида маълум қилди.
"МХДҚ халқаро террорчи ташкилотлар жангариларининг бузғунчи фаолиятини тўхтатишга йўналтирилган давомли терроризмга қарши тадбирлар давомида республика фуқароси 1986 йилда туғилган, жалолободлик А.Н.ни қўлга олди", - дея хабар берилди матбуот хизматида.
МХДҚ маълумотларига кўра, у 2015 йилдан Суриянинг ҳукумат кучларига қарши жангари амалиётларда иштирок этган.
"Халқаро террорчи ташкилот раҳбарларининг кўрсатмасига биноан, террорчи ташкилот бўғинини ташкил қилиш ҳамда террорчи ҳужумларини амалга ошириш мақсадида Қирғизистонга келган", - дея маълум қилинди идорада.
Ҳозирда қўзғатилган жиноий иш доирасида тергов-оператив ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025