Спорт | 10:28 / 23.10.2017
11600
2 дақиқада ўқилади

Манба: хитойлик спортчилар оммавий равишда допинг қўллашган

Хитой Олимпия терма жамоасининг собиқ шифокори Сюэ Иньсянь ARD телеканалига берган интервьюсида хитойлик спортчилар 1980- ва 1990-йилларда эришган барча медаллар допинг эвазига қўлга киритилганини маълум қилди. 

"Ўша вақтда миллий жамоалар таркибига кирган хитойлик спортчилар допингни кенг қўллашган. Улар қўлга киритган медаллар допинг билан булғанган ва уларни қайтариш лозим. Гап 10 мингдан зиёдроқ спортчи ҳақида кетмоқда. Хитойда фақатгина допингга ишонишган. Фақат допинг қабул қилганларгина мамлакат шаънини ҳимоя қила олган. Допингга қарши чиққанлар ҳозирда турмаларда ўтиришибди. Допинг қабул қилишни рад этганлар, жамоадан чиқарилиб ташланган. 2008 йилги Олимпиада олдидан мени допинг ҳақида гапирмасликдан огоҳлантиришган. Бироқ мен жим тура олмадим. Менинг ёнимга доимо келишарди, шу туфайли ўғилларим ишидан айрилди", деб аёлнинг айтган сўзларини Inside the Games нашри келтириб ўтган.

Шифокорнинг айтишича, допингни барча хитойлик спортчилар 11 ёшдан қабул қила бошлашган. 

Таъкидланишича, 79 ёшли аёл ҳозирда Германияда яшайди. У 2 йил аввал у ердан бошпана сўраган.  

Мавзуга оид