Ўзбекистон | 12:50 / 26.10.2017
7029
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Фото: Anadolu

Туркия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Аҳмет Демиржан ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комилов томонидан имзоланган келишув соғлиқни сақлаш ҳамда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳужжат икки мамлакат ўртасида юқимли бўлмаган касалликлар билан кураш, тез ёрдам ва табиий офатларга қарши кураш, гематология ҳамда ички аъзолар трансплантацияси, фармацевтика ва тиббиёт ускуналари, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, соғломлаштириш туризмини ривожлантириш, тиббий хизматнинг умумий ҳафталикларини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги модели бўйича тажриба алмашишни назарда тутади.

Келишув имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирди ва беш йилга мўлжалланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид