Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой пўлат ишлаб чиқаришни қисқартириш режасини бажарди
Хитой пўлат қўйиш соҳасидаги ортиқча қувватларни қисқартириш бўйича бу йилги вазифаларни уддалагани ҳақида баёнот бермоқда. ХХР саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги матбуот котиби Чжэн Лисинь шу ҳақда маълум қилди.
Хитой ҳукумати мамлакатни 2017 йили ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режасига мувофиқ, ортиқча қувватларни қисқартириш бўйича ислоҳотлар доирасида пўлат ишлаб чиқаришни 50 млн тоннага, кўмир қазиб олишни 150 млн тоннадан кўпроққа камайтиришни белгилаган эди, деб ёзади РИА Новости.
Аввалроқ, Хитой ҳукумати ортиқча ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган соҳаларда талаб ва таклиф қоидасини жорий қилишини билдирган эди. ХХР раиси Си Жинпинг Хитой Компартиясининг 19-съездида мамлакат таклиф соҳасида тузилмавий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттиришини билдирган эди.
Хитой 2016 йилда ҳам пўлат ишлаб чиқишни 65 млн тоннага, кўмир қазиб олишни 290 млн тоннага қисқартирган эди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025