Қатар амири ўз мамлакати билан боғлиқ можаро сабабини айтди
Форс кўрфази давлатлари Қатар билан унинг мустақил позицияси туфайли зиддиятга боришди ҳамда мамлакатдаги режимни ўзгартириш ҳаракатидалар, бироқ Қатар можарога ечим топилишини истаса ҳам, ўз мустақиллигидан ҳеч қачон воз кечмайди, дея маълум қилди Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Таний.
"Уларга мустақил эканимиз, минтақанинг ривожланиши бўйича қарашларимиз ёқмайди", - дея айтиб ўтди у АҚШнинг CBS каналидаги “60 дақиқа” дастури давомида берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, рақибларга, хусусан, демократияга интилиш, Қатар “Ал Жазира” телеканалини қўллаб-қувватлаши ёқмайди. "Лекин биз “Ал Жазира”ни ёпмаймиз... Биз Форс кўрфази давлатлари билан юзага келган бу зиддият тугашини истаймиз, жуда ҳам истаймиз, бироқ ўз мустақиллигимиздан воз кечмаймиз", - дея айтиб ўтди у.
Ал Таний Форс кўрфази мамлакатлари Қатарда режимни алмаштиришни исташмоқдами, деган саволга шундай жавоб берди: "Ҳа, улар режимни ўзгартиришни хоҳлашмоқда".
Мавзуга оид
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024