Жаҳон | 00:05 / 31.10.2017
15948
1 дақиқада ўқилади

Россия хавфсизлик хизмати махфий ахборот берилиши олдини олди

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг Калининград вилояти бошқармаси ходимлари махфий ҳарбий ахборотнинг хорижий махсус хизматларга берилишининг олдини олдилар.

Тергов маълумотларига кўра, вилоятда яшовчи шахс ахборотни пул эвазига бермоқчи бўлган. "Маҳаллий фуқаро ҳарбийлар орасидаги танишлари орқали ахборот йиғиш билан фаол шуғулланган", деб айтилган хабарда.  

Таъкидланишича, ушбу ахборотнинг хорижий махсус хизматларга берилиши Россиянинг Болтиқдаги хавфсизлигига хавф солиши мумкин эди.

Жиноятнинг олдини олишда гумонланувчини бундай турдаги ҳаракатларга йўл қўйиб бўлинмаслиги ҳақида расман огоҳлантириш усулидан фойдаланилган. 

Мавзуга оид