Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик олимлар хорижликлар билан ҳамкорлик қилишдан олдин ФХХ рухсатини олиши керак бўлади
РФ Фан ва олий таълим вазирлиги бу турдаги қонун лойиҳасини аллақачон ишлаб чиққан ва ҳукумат комиссияси уни тасдиқлаган.
Россия ҳукумати хорижий юридик ва жисмоний шахслар фақат Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) рухсати билан иштирок этиши мумкин бўлган илмий фаолият йўналишлари рўйхатини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, бу турдаги қонун лойиҳаси Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан аллақачон ишлаб чиқилган ва ҳукумат комиссияси уни маъқуллаган.
Россия Юристлар ассоциацияси бошқарув раиси Владимир Груздев янги қоидалар миллий манфаатларни таъминлаш учун кераклигини маълум қилган.
«ФХХнинг рухсатини олиш илмий ижод эркинлигини бузмасдан ва ташкилотлар томонидан илмий ишларни олиб боришга тўсқинлик қилмаган ҳолда, илмий фаолият натижалари Россиядан ташқарига бериб юборилиши устидан назоратни кучайтириш имконини беради», — дейди у.
Ҳужжат қабул қилингудек бўлса, янги қоидалар бюджет ҳисобидан давлат буюртмаларини амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари учун 2026 йил 1 мартдан, қолган субъектлар учун эса 2028 йил 1 сентябрдан кучга киради.
2024 йил 27 ноябрда Федерация кенгаши Россиядаги олимларнинг давлат томонидан молиялаштирилишини қиқартиришни назарда тутувчи бюджет лойиҳасини маъқуллаган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025