Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сармоядорлар глобал тижорий кўчмас мулкка 464 млрд. доллар сарфлашди
Дунёдаги геосиёсий кескинлик ва молиявий беқарорликка қарамасдан, сармоядорлар кўчмас мулкка инвестиция киритишдан бош тортишаётгани йўқ. 2017 йилнинг 9 ойи мобайнида улар дунёдаги тижорат кўчмас мулкига 464 миллиард доллар сарфладилар, дея хабар беради «Ведомости» газетаси JLL компанияси таҳлилчиларининг тадқиқотига асосланиб.
Бу ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 2 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, учинчи чоракда инвестициялар ҳажми ўзгармади ва ўтган йил даражасида қолди - 166 млрд. доллар.
Инвестиция маблағларининг асосий қисми Европа минтақасига тўғри келди, бу кўрсаткич учинчи чоракда 14 фоизга ўсиб, 183 миллиард долларни ташкил этди. Европада Германия ва Ҳолландия бозорлари юқори динамикага эга. Бундан ташқари, Brexit’нинг эълон қилинишига қарамай, Буюк Британияда битимлар ҳажми уч чоракда 28%га ошди.
Осиё-Тинч океани минтақасида йилнинг дастлабки уч чорагида ўсиш 12 фоизни ташкил этди. Инвестицион кўрсаткичларнинг ўсиши Сингапур ва Ҳонгконгда жойлашган маҳаллий сармоядорлар томонидан барқарор талабни юзага келтирди - йил бошидан буён битимлар 28 ва 17 фоизга ошди.
Салбий динамика фақат Шимолий ва Жанубий Америкада кузатилган. Бу ерда битимлар ҳажми уч чоракда 11 фоизга камайди (184 млрд. АҚШ долларигача). АҚШдаги фаоллик уч чоракдан бери пасаймоқда, айни пайтда мамлакат жаҳонда энг йирик инвестиция бозорига эга: йил бошидан буён жаҳон миқёсидаги амалиётлар ҳажмининг 44%и унинг ҳиссасига тўғри келди. Минтақанинг «ёрқин нуқтаси» Канада бўлиб, уч чоракда инвестициялар ҳажми 31%га ошди ва жорий даврда энг юқори нуқтага етди.
Инвестицион битимлар бўйича шаҳарлар рейтингида биринчи ўрин Лондонда – уч чоракда 26 млрд. доллар. Иккинчи поғонада Лос-Анжелес - 7,3 миллиард доллар. Сармоядорларнинг собиқ фаворити Нью-Йорк - учинчи ўринни эгаллади (14,2 миллиард доллар).
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
09:18 / 19.05.2025