Ўзбекистон | 16:00 / 02.11.2017
27019
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тўғридан-тўғри Эрон портларига чиқиш имкониятига эга бўлиши мумкин

Шу кунларда Афғонистон президенти Ашраф Ғани бир қатор ҳамкорлик шартларини келишиб олиш ва имзолаш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Тренд хабарида айтилишича, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувида муҳим аҳамиятга эга бўлган масала сифатида темир йўл лойиҳаси ҳам муҳокама этилади. Гап Балх вилояти​ Мозори Шарифдан бошлаб яна 4та вилоятдан ўтиб, Ҳиротгача чўзиладиган темир йўлнинг очилиши ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон ана шу йўналишнинг бир қисмидан манфаатдор бўлиши мумкин. 

​Афғонистон Темир йўл бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдул Бори Соддиқнинг айтишича, лойиҳа амалга ошгач, Ўзбекистон Эроннинг Ҳинд океанидаги портларига эркин чиқиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, мазкур йўналишда Ўзбекистоннинг иштироки Хитой, Эрон, Қирғизистон ва Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажми ошишига олиб келади.

Мавзуга оид