Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Янги Каледония мустақиллиги бўйича референдумни маъқуллади
Франция ҳукумати 2018 йилда Янги Каледониянинг ўз тақдирини ўзи белгилаши бўйича референдум тўғрисида сиёсий келишувга эришди, дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.
«Бу оқшом (пайшанбада) биз сиёсий келишувга (референдум орқали) эришдик, ва шуниси муҳимки, бизда ишонч пайдо бўлди. Лекин ҳали кўп иш бор», - дея маълум қилди Франция бош вазири Эдуар Филипп.
Мустақилликка эришиш бўйича референдумни ўтказиш, 1998 йилда имзоланган Тинч океанидаги архипелагни босқичма-босқич мустамлакадан чиқариш бўйича шартнома билан кўзда тутилган.
Референдумнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум, бироқ у 2018 йилнинг ноябридан кечиктирилмаган ҳолда ўтказилиши лозим.
Янги Каледония - Тинч океанининг жанубий-ғарбий қисмида худди шу номдаги оролда жойлашган Франциянинг махсус маъмурий-ҳудудий ери. Унинг аҳолиси 245 минг кишини ташкил этади, пойтахт - Нумеа шаҳри.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025