Спорт | 19:30 / 03.11.2017
24414
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» пенальтидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди

Олий Лиганинг 27-тури доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлди.

Ўйин тақдирини 62-дақиқада тошентликлар жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев пенальтидан урган гол ҳал қилди. Бу вазиятда ўйин ҳаками Т. Тўхтасинов томонидан белгиланган пенальти кўпчиликда шубҳа уйғотган.

Шу тариқа, «Пахтакор»нинг қаторасига бешинчи ўйинида можароли ҳолат юзага келди.

Эндиликда Шота Арвеладзе шогирдлари очколари сонини 53тага етказиб, мавсум якунига 3 тур қолганида турнир жадвалида иккинчи ўринда кетаётган «Насаф» билан тенглашиб олди. Аммо Қарши жамоаси 26-тур ўйинини ҳали ўтказмади.

Олий Лига, 27-тур
3 ноябрь, жума

«Сўғдиёна» – «Пахтакор» - 0:1
Гол: Игорь Сергеев (62 пен).

Мавзуга оид